Бухоро ҳайвонот боғида аҳвол қандай?

июн 19 / 2017

alt

Бухорода ҳайвонот боғи борлиги ҳақида кўпчилик билмайди. Фейсбукдаги “Потребитель Бухара” гуруҳи аъзолари ушбу ҳайвонот боғига кичик экскурсия уюштиришди. Ушбу экскурсия ҳақида гуруҳда мақола чоп этилди, унда ҳайвонот боғининг ачинарли аҳволи тилга олинган.

“Сершовқин ва қувноқ Кирова марказий боғимиз орасида кичиккина ва сокин ҳайвонлар бурчаги мавжуд. Бу бизнинг Бухоро ҳайвонот боғидир.

alt

Афсуски, кўпчилик аҳоли бу жойдан бехабар. Ҳайвонот боғи 9:00 дан 21:00 гача ишлайди. Ҳайвонлар парвариши яхши, бироқ уларнинг шароитини яхши деб бўлмайди. Ҳайвонлар сақланадиган қафаслар 1,5 х 2 метр. Барчаси таъмирталаб”, дейилади мақолада.

Бу ерда оқ ўрдак, ғоз, товуқ каби паррандалар, туя, тўнғиз, шеър, чиябўрилар, бўрилар, айиқ, маймун ва бошқа ҳайвонлар бор. Бироқ уларнинг яшаш шароити ачинарли аҳволда.

alt

alt

Масалан, шеър сақланадиган вольер (майдонча) жуда кичик ва иссиқ, айиқнинг қафаси 2 х 1,5 метр, устига устак уни занжир билан қафасга жуда яқин боғлаб қўйишган, бу ҳолда унинг бемалол ҳаракатланишига имкон йўқ.

alt

alt

Мақолада ёзилишича, ҳайвонот боғига келувчилар сони жуда кам, чипталар нархи қиммат эмас – катталарга 2000 сўм, болаларга 1000 сўм. Пулларнинг бари ҳайвонларнинг озуқасига сарфланади.

Гуруҳ аъзолари ҳайвонот боғига келувчилар сони ошишидан ва бундан ҳайвонларнинг аҳволи яхшиланишидан ҳамда ушбу мақола ҳокимликлар, тадбиркорлар эътиборига тушиб, янги боғ қурилишидан умидворлигини  билдиришган.

Фото: Facebook/"Потребитель Бухара"

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *