Бугун «Ҳумо арена»нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

мар 15 / 2019

alt

Соат 17:00 да “Афросиёб” ва “Бешёғоч” кўчалари туташган жойда “Ҳумо арена” муз саройининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Бир оз аввал тадбир доирасидаги расмий матбуот-анжумани бўлиб ўтиб, унда  Александр Якушев, Виталий Прохоров каби хоккей юлдузлари, муз устида нафис учиш бўйича Олимпиада чемпиони Татьяна Навкадек  жаҳон спортининг юлдузлари ҳам иштирок этишди.

alt

Ўзбекистон МОҚ номидан ташкилот Бош котиби Жасур Матчанов “Хоккей спорти бизда аввалдан ривожланганлиги, бироқ бу охирги пайтларда бошқа бир қатор қишки спорт турлари каби бир оз эътибордан четда қолгани,  ушбу спорт билан шуғулланиш учун етарли шароит бўлмагани, “Ҳумо арена” фойдаланишга топширилгач, йилнинг исталган вақтида қишки спорт турлари билан шуғулланиш учун шароит бўлиши” ҳақида таъкидлаб ўтди.

alt

Бир оздан сўнг бошланадиган тадбирда воқеиликларни ёритиш учун келган 300 дан зиёд маҳаллий ва хорижий ОАВ ходимлари ҳамда Россия эстрадаси юлдузларидан Филип Киркоров ҳамда Дима Билан иштирок этишади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *