Бу йилги янги йилнинг асосий арчаси қаерга ўрнатилиши аниқ бўлди

дек 09 / 2018

alt

Маълумки, узоқ йиллар давомида Янги йилнинг асосий арчаси пойтахтимизнинг бош майдони – Мустақиллик майдонида ўрнатилишига кўникиб қолган эдик. Аммо сўнгги икки йилда Бош арча “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғига ўрнатилди. Бу йил эса юртдошларимиз Янги йил байрамининг асосий тантаналарини янги манзил – Мустақиллик шоҳ кўчасида, яъни Ёшлар ижодиёт саройининг орқа томонидаги очиқ майдонда қарши олишадиган бўлди, деб хабар қилди ЎзА.

alt

Бугун, 9 декабрь куни эрталабдан Мустақиллик шоҳ кўчасига Янги йил байрамининг бош арчасини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари Янги йил арчаси пойтахтимизнинг яна олтита нуқтасида пайдо бўлади. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурияти байрамгача Тошкент янада ёрқин ва чиройли бўлишига ишонтирмоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йил ҳам юртдошларимиз Янги йил байрами муносабати билан 30 декабрдан то 3 январга қадар дам олишади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *