Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаатлар сони 20 мингдан ошиб кетди

окт 10 / 2016

Яқинда Ўзбекистон ҳукумати порталида Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz) очилди.

alt

Бугун минглаб юртдошларимиз ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар билан тўғридан-тўғри мамлакатимиз Бош вазирига мурожаат қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига дастлабки куниёқ мамлакатимизнинг турли жойларидан мингга яқин ариза, шикоят ва таклифлар тушган бўлса, бугун мурожаатлар сони 20 мингдан ошиб кетди. Ҳозирга қадар юзлаб муаммолар тезда ўз ечимини топди, деб ёзади ЎзА.

Мурожаатни уч усулда -€“ 210-00-00 ёки 10-00 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб, pm.gov.uz манзилидаги махсус мурожаат шаклини тўлдириб ёки Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати -€“ Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг ҳудудий ташкилотларига бориб юбориш мумкин.
 

Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига жўнатилган ва ижобий натижага эришилган мурожаатлардан мисоллар:

Шу йил март ойида урганчлик Зулфия Бекберганованинг 25 ёшли ўғли Хуррам Қурбоновнинг бош миясида қон қуйилиш ҳолати аниқланган. Шифокорлар уни хорижда даволатишни тавсия қилган. Муолажа учун 8 минг доллар зарур эди. З.Бекберганова ўтган вақт мобайнида миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш бўйича Хоразм вилоятидаги қатор банкларга мурожаат қилган. Бироқ иши ҳал бўлмаган. Зулфия опа сўнгги умид сифатида шу йил 26 сентябрда Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига ариза жўнатган. Порталга мурожаат қилингандан кейин муаммо икки кунда ҳал бўлган. Зулфия опанинг ўғлини хорижда даволатиш учун халқаро тўлов картасига етарлича хориж валютаси ўтказиб берилган.

Яна бир мисол - Хоразм вилояти Хива туманида истиқомат қилувчи Роҳат Абдуллаева уйи бузилгач, 2014 йили янги коттежга кўчиб ўтади. Бузилган уй шартномада 139 миллион сўмга баҳоланади. Бироқ бу маблағдан 38 миллион сўмини ҳокимлик тўлаб бермайди. Шу йил 26 сентябрь куни у Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилди. 28 сентябрда бузилган уйидан қолган 38 миллион сўм банкдаги омонат дафтарчага ўтказиб берилди.

Хоразм вилояти Гурлан тумани Сахтиён қишлоғида яшовчи Жўрабек Бобожонов маҳалласида электр энергияси кунига ўртача 12 соат ўчирилиши юзасидан шу йил 25 сентябрда Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига электрон мурожаат юборди. 29 сентябрда мутасаддилар Ж.Бобожоновнинг қишлоғига келиб, вазиятни ўрганди ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш йўлга қўйилди.

Сирдарё туманида истиқомат қилувчи Мирсаид Низомов Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига ўзи яшаётган ҳудудда 5-6 йилдан буён табиий газда мунтазам узилишлар бўлаётганини айтиб, ушбу масалани ҳал этишда ёрдам сўраб мурожаат қилган. Сирдарё вилояти ҳокимлигидан маълум қилишларича, мурожаатни ўрганиш жараёнида газ қувурлари чиндан ҳам таъмирга муҳтож эканлиги аниқланган. Тез кунларда қувурлар таъмирланиб, табиий газ таъминоти тўлиқ йўлга қўйилади.

Шу йил 26 сентябрда Хоразм вилояти Янгиариқ тумани Чиқирчи қишлоғидан Ҳурмат Матёқубов виртуал қабулхонага мурожаат қилиб, мазкур ҳудудда тоза ичимлик суви йўқлиги, қудуқлар суви шўр бўлгани учун аҳоли 3 километр нарига бориб, ичиш учун сув келтираётганини айтади. 2009 йили бу муаммони бартараф этиш учун иш бошланган, бироқ чала қолганди. Фуқаронинг мурожаатидан икки кун ўтиб, қишлоқда қурилиш ишлари бошланиб кетди. Ҳозир 2009 йили ётқизилган, аммо чириб улгурган қувурлар  қазиб олиниб, янгиланяпти.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • Абдуллаева Мухаббат
    20 феврал 2017, 12:14

    Ассалому алайкум хурматли призидентимиз Шавкат Мирзияев Мен Хива шахридан Абдуллаева Мухаббат 1986 йилда тугилганман Турмуш уртогм Ниязметов Эргашбек бн 8 йилдан бери ижарада яшаймиз имтиязли уйга кредит олишда ердам берсангиз мен хозрда ишсизман хужайнм россияга ишлаган кетган мен хам россияни санк петрбург шахрида ишлаб маблаг топиб уй олсак дегандим ташки мехнат миграцияси томонидан ердам олсам мумкинми Илтмос...

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 17:06

    Ассалому алайкум хурматли президентимиз Шавкат Миромонович, Сизга катта рахмат амнистия карорини имзолаганингиз учун, Сиздан илтимос менинг акам Хасанов Яшаржон Сулайманович Навоий вилоятида турмада лекин узлари сил касал булиб колганлар якинда Тошкентда Яшнобод туманида даволаниб кетдилар бари бир согликларини йукотганлар Сиздан илтимос чикариш учун ёрдамингизни аяманг. Статьяси 210 . Айбсиз булса хам буйнига айб куйиб камаворишди ноинсофлар. Биз хаммамиз оиламиз билан Сайловда Сизга овоз беришга тайёрмиз. Доим сог булинг.

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 08:34

    Рахмат Сизга Шавкат Миромонович Мирзиёев! Шахсан мен, кимга овоз беришни биламан)

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *