Бош вазир энди Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашига раислик қилади

янв 16 / 2019

alt

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислик қилади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига таяниб Халқ сўзи маълум қилди.

Ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий Жамоат кенгашлари раислари этиб белгиланиб, уларнинг спорт иншоотларида қурилиш-монтаж ишларининг бориши ва уларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши бўйича шахсий жавобгарликлари оширилди.

Шу билан бирга, жамғарма маблағлари ҳисобидан спорт объектларини қуришда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва республика ҳудудларида қуриладиган объектлар лойиҳаларига татбиқ этиш мақсадида жамғарма ҳамда қурилиш ва лойиҳа ташкилотларининг малакали мутахассислари хорижий давлатларга юборилади, шунингдек тажриба алмашиш учун хориждан мутахассислар жалб этилади.

Маълумот учун: Жамғарма маблағлари хайрия ташкилотлари, хусусий тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ўтказиладиган ҳомийлик ўтказмалари, Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан шакллантирилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *