Бизни сабабсиз ёмон кўрадиганлардан қандай ҳимояланишимиз мумкин?

мар 14 / 2019

alt

Бир оз аввал Uz24.uz сайтида “Сиз руҳий тушкунликдамисиз? Биз билан боғланинг!” сарлавҳаси остида кичик эълон чоп этилган эди.

Эълондан сўнг таҳририятимизга психолог маслаҳатига эҳтиёж сезган кўплаб ўқувчилар мактуб йўлладилар. Улар мактубларида ўз ҳаётларида юз берган ҳолатларни баён қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан психолог маслаҳатига эҳтиёж сезишларини маълум қилишган.

Масалан,  Самарқанд  вилоятида яшовчи Н.Шарипова қуйидаги савол билан психологга мурожаат қилган:

alt

“Атрофимизда баъзида шундай инсонлар бўладики, улар негадир сизни ёмон кўришади. Ҳатто баъзи ҳолларда сизни илк бор кўриб турган бўлишса ҳам, сизга бўлаётган муомаласидан у сизни ёмон кўраётганлигини сезишингиз қийин бўлмайди. Улар ҳар хил кесатиқли гаплар билан ёки жанжаллашиш орқали кайфиятингизни туширишга уриниб, ўзлари бундан роҳатланиб юрадилар. Демоқчиманки, менинг атрофимда мана шундай инсонлар бор ва мен уларга кундалик ҳаётда тез-тез дуч келишга мажбурман.  Нима қилсам, улар мени ўз ҳолимга қўйишади ёки мен улардан осон қутула оламан?”

Ушбу саволга шикофор, психотерапевт ва психолог Зебинисо Аҳмедова шундай жавоб беради.

alt

Нега улар бизни ёмон кўради деб ўйлаймиз?

Ассалому алайкум! Сиз ҳаётингиз мобайнида бир неча минг ёки ундан ҳам кўпроқ одамлар билан муносабатга киришасиз. Ҳар сафар сиз олдингизда турган одам билан эмас, онгингизда шу одам ҳақида пайдо қилган хулосангиз асосида у билан муносабата киришасиз. Сизга қачонлардир сизни ёмон кўриши ёки бошқалар билан шундай нотўғри муносабатда бўлганида, яъни ёмон кўринадиган иш қилиб қўйганлигига қараб, улар ёмон кўриб қолишади деган битта фикр миянгизда пайдо бўлиб қолган бўлиши мумкин. Шу боис ҳар сафар қаршингиздаги инсон аслида бошқача бўлса ҳам сиз миянгизда қолган хулосангиздан келиб чиқиб, асосли фикрлашни бошлайсиз.

Актив ва пассив агрессия тушунчалари...

alt

Психологияда актив ва пассив агрессия деган тушунчалар бор.  Бу қандай тушунчалар?

Актив агрессия бу ғазаби билан кимгадир ҳамла қилиш, жаҳл сочиш, ҳолатни уриш-тўполон билан ҳал этиш демакдир. Баъзи инсонлар ўзининг ҳукмронлигини кўрсатиш учун шундай салбий ва намоён шаклдаги кучдан фойдаланишади. Пассив агрессия эса, ўша ўзига ёқмаётган ҳолатни ичга ютиш ва шу орқали қовоқ солиб қараш, ёқимсиз нигоҳ билан пастга уриш, саломга алик олмаслик, атайлаб кимгадир кесатиб гапириш ёки орқасидан эшиттирадиган тарзда салбий фикрларни гапириш ҳолатига айтилади. Айтиш мумкинки, актив агрессия ҳам пассив агрессия ҳам жамиятдаги инсонларнинг кайфиятига, керак бўлса ҳаётига ҳам хавф солади. Шунингдек, бу юқумли иллат ҳисобланади. Чунки, битта актив агрессиядаги одам бевосита бир неча актив агрессияга тушадиган одамларни ҳам қўзғатиб юборади. Шу қаторида пассив агрессияда юрадиган одам бошқаларни ҳам ўзига ўхшаб қовоқ уйиб юришига ёки кайфиятининг бузилишига сабаб бўлади.

Уларга эътибор бериш керакми?

alt

Кимлардир бундай инсонларга эътиборсиз бўлиб яшашни эплай олади, яна баъзилар буни эплай олмайди. Аммо инсон ўз олдига мақсад қўйиш керак. Қанақа мақсад?

Эрта тонгда турганда инсон ўзига “бугун куним қанақа ўтиши керак? Кайфиятим қанақа бўлиши керак. Ҳаётим давомида кимлар билан муносабат қилишим керак? Агар биров билан ёмон муносабатда бўлиб қолсам, нима қилишим керак? Уларга яхши кўринишим керакми ёки улар билан урушишим керакми? Қайси бири менинг соғлигимга ёки кайфиятимга ижобий таъсир кўрсатади?

alt

Ёки уларга яхши эканлигимни исботлашим керакми ёки кетишим керакми?” деган саволларга асосли жавоб топа олиши керак. Инсон ўзи бахтли яшаши кераклиги, кайфити яхши бўлиши кераклигини, нима бўлган тақдирда ҳам ана шундай актив ва пассив агрессиядаги инсонлар таъсирига тушиб қолмасликни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши керак.  Ана шу мақсадда ҳар куни ҳар нафасда яшаши керак. Шунда инсоннинг ички иммунитети, стрессга чидамлилик даражаси ортади. Ўша инсон ўз кайфиятига ўзи масъул бўлиб, ҳаётда бахтли яшашни ўрганади. Сиз мана шу маслаҳатга амал қилишингиз керак.

alt

Сиз руҳий тушкунликдамисиз? Биз билан боғланинг!

 Сиз бирон маротаба психологга мурожаат қилиб, муаммоларингиз юзасидан маслаҳат олганмисиз?  Ёки буни энди ўзингизда синаб кўрмоқчимисиз? Бу борада таҳририятимиз сизга ёрдам беради.

 Айни дамда ҳаётингизда ўзингиз дуч келаётган ёки анчадан бери сизни қийнаб келаётган руҳий муаммолар ҳақида қисқача ёзиб, uz24 сайтининг  uz24info@gmail.com  электрон манзилига (мактубингизда телефон рақамларингизни ёзишни унутманг) йўлланг ёки таҳририят ходимлари билан тўғридан-тўғри боғланиш учун  +99890 901 69 70   телефон  рақамларига қўнғироқ (қўнғироқ вақти 09:00 дан 18:00 гача) қилинг.

Сизнинг ҳаётингиздаги юзага келаётган руҳий муаммолар ўрганилиб, таҳририят ходимлари албатта сиз билан боғланишади!

 Психолог сизга ҳар қандай руҳий мавзуда керакли маслаҳатларни беради.

Шунингдек, психолог сиз билан шахсан индивидуал суҳбат олиб бориши ёки сиз ўзингизга берилган маслаҳатларни “Сизнинг психологингиз” рукни остида сайтимиз орқали ўқишингиз мумкин.

Шахсингиз, манзилингиз сир тутилади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *