БААда ўзбекистонлик мухлислар барчани ҳайратда қолдирди

янв 11 / 2019

alt

9 январь куни Ўзбекистон – Уммон ўйинидан сўнг ўзбекистонлик футбол мухлислари маиший чиқиндиларни тўплаш қопларини олиб, ўзлари ўтирган трибунани тозалаб қўйишди.

Бу ҳақда фото-суратлар зудлик билан интернетда тарқалди.

Ўзбекистонликлар барча мухлисларга муносиб намуна кўрсатишди.

alt

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги доирасида 10 январь куни БААда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Уммон ўйини 2:1 натижа билан якунланди.

2019 йилги Осиё кубоги БААда 5 январдан 1 февралга қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон билан бир гуруҳда Уммон, Туркманистон ва Япония жамоалари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон жамоаси навбатдаги ўйинни 13 январда Туркманистон жамоасига қарши ўтказади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *