БАА авиакомпанияси илк бор Дубайдан Тошкентга сафар қилди

мар 12 / 2019

alt

Бугун, 12 март куни Flydubai авиакомпанияси Дубайдан Тошкентга янги қатнов очди. Flydubai Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритаётган авиакомпаниялардан тўғридан-тўғри Тошкентга қатновчи илк авиакомпания бўлди. Биринчи рейс бортида Бирлашган араб амирликларидан иқтисодиёт вазири Султон бин Саид Ал Мансурий Жаноби Олийлари ташриф буюрди. Делегацияга Дубай савдо палатаси ва БАА оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамроҳлик қилди. Делегация Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шухрат Вафаев ҳамда БААнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Ал Меҳайрби томонидан қабул қилинди. 

alt

Эндиликда Тошкент—Дубай—Тошкент рейслари ҳафтасига 5 маротаба амалга оширилади. Жорий йилнинг 31 март санасидан бошлаб компания қатновлар сонини ҳафтасига 7 маротабагача оширмоқчи.

Компания бош директори Гейт Ал Гейт “Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ алоқаларини мустаҳкамлаш жараёнининг зарур босқичидир. Биз Дубай ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри қатнов очиш орқали Ўрта Осиёдаги етарли даражада хизмат кўрсатилмаган бозорни кашф этиб, Дубайнинг сайёҳлик ва савдо оқимларини яратиш борасидаги ғояларни қўллаб-қувватлаган БААдаги дастлабки авиакомпанияга айланганимиздан мамнунмиз”, деди.

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *