Автопойга ишқибозлари диққатига! Тошкентда жип-триал бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда

апр 14 / 2019

alt

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, пойтахтда жип-триал бўйича ҳоким кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

alt

Жип-триал мусобақаси Ўзбекистондаги экстримал ва тоғ туризми федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда юртимиз пойгачилари қаторида Чимкентнинг “Garage” жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

alt

alt

 Бектемир туманидаги махсус майдон мусобақа шартларига мос тарзда жиҳозланиб, экстримал спорт ишқибозлари формуласи 4х4 бўлган исталган автода ўз имконияти ва салоҳиятини намоён этишлари мумкин. Ҳозирда танлов ҳайъатига келиб тушган аризалар асосида қирққа яқин гуруҳ сараланган.  

Республикамиз ва Қозоғистоннинг  нотекис йўлларида ўзини маҳоратли деб билувчи ҳайдовчилар Тошкент шаҳар ҳокими кубоги учун беллашишни бошлашган.

alt

Мусобақа шартлари бир оз мураккаб бўлиб,  биринчи шартда иштирокчилар нотекис ва тор йўлакда, атрофдаги ҳеч бир тўсиққа даҳл қилмаган ҳолда имкон қадар тез манзилга етиб олишлари, иккинчи шартда эса иштирокчилар бошқа бир неча талаблар қатори ҳаракатдаги эстакадада камида 3 сония давомида ўз автоларини горизонтал шаклда ушлаб туриб, мувозанат сақлай билишлари лозим.

alt

Нотекис йўлларда ўзини маҳоратли деб билувчи автоишқибозларнинг “стандарт” ҳамда “экстрим” йўналишларида намоён этган кўрсаткичлари куннинг иккинчи ярмида сарҳисоб қилинади ва ғолиб Тошкент шаҳар ҳокими кубоги соҳибига айланади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *