АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси «янги» грин-карта дастури ҳақидаги хабарни рад этди

фев 07 / 2019

alt

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида грин-карта ютишнинг янги усули пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.

Хабарда АҚШ компаниялари мамлакат меҳнат департаментидан малакасиз кадрларни грин-карта асосида таклиф қилиш юзасидан рухсат олгани, грин-картага эга бўлишнинг янги усули юзага келгани айтилганди.

Бироқ АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабарни инкор этди, деб ёзади «Дарё».

Элчихонадан таъкидланишича, ҳеч қандай «янги» грин-карта дастури мавжуд эмас. Америка Қўшма Штатлари аллақачон малакасиз ишчилар учун «Бандликка асосланган учинчи имтиёз» (E3) номли иммиграцион виза дастурига эга. Ушбу категориядаги барча бўлғуси иммигрантлар иш берувчининг махсус петициясига эга бўлишлари лозим ҳамда бундай ишчи-ходимлардан АҚШ Меҳнат департаменти тасдиқлаган қўшимча меҳнат гувоҳномаси талаб этилади. Тўловларни одатда иш берувчи амалга оширади, шунинг учун мурожаат эгаларидан бундай виза ваъда қилиб олдиндан катта миқдордаги тўловларни талаб этаётган ҳар қандай ҳуқуқий фирма ёки агентлик тутган йўл, ва ё бундай виза учун мурожаат этувчиларни ўзига жалб этишга уриниш ҳолати, эҳтимолки фирибгарликнинг бир кўриниши.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *