АҚШни бутунлай тарк этиш ниятидаги америкаликлар сони рекорд даражага етди

янв 05 / 2019

alt

“Gallup” ижтимоий хизмати ўтказган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 16 фоизи мамлакатни тарк этиб, бошқа мамлакатларда доимий яшаш истаги борлигини билдирган. Бу сўнгги йилларда қайд этилган энг юқори кўрсаткич, деб ёзади Вести.ру.

Сўровнома 2017-2018 йиллар оралиғида ўтказилиб, унда 15 ёшдан катта бўлган мингдан зиёд АҚШ фуқаролари иштирок этган.

Социологларнинг изоҳлашича, бу Дональд Трампнинг раҳбарлиги билан боғлиқ.

АҚШнинг собиқ раҳбари Барак Обама даврида бошқа давлатларга кўчиб ўтиш фикрида бўлган фуқаролар 10 фоизни, Жорж Буш президентлик қилган вақтда эса 11 фоизни ташкил этган.

Респондентлар кўчиб ўтишни истайдиган мамлакатлар рўйхатида Канада биринчи ўринни эгаллаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *