«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қилиш тўғрисида» ги қонунга ўзгартиришлар киритилди

мар 14 / 2019

alt

«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қилиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-529, 13.03.2019 й.).

Қонунга киритилган қўшимчалар билан Ҳукуматнинг ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган. Унга мувофиқ, Ҳукумат атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот каналида маълумот  берилди.

Энди атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқариш нормативлари Ҳукумат томонидан белгиланади.  Илгари бу нормативлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган.

Атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг нормативларини бузиш билан боғлиқ фаолият эндиликда Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳам чекланиши, тўхтатиб қўйилиши мумкин.

Илгари бу чекловлар фақат ҳокимликлар, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган.

Эндиликда, озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспорти экология органлари рухсатномалари асосидагина амалга оширилади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *