Андижонлик 38 ёшли аёл 10-фарзандини дунёга келтирди (Видео)

мар 14 / 2019

 

Андижонда яшаб келаётган 38 ёшли Насиба исмли аёл яқинда 10-қиз фарзандини ҳам соғ-саломат дунёга келтирган. Бу ҳақда "Замон" ахборот дастури орқали маълум қилинган.

Лавҳада Насиба Қодирохунова яна бир фарзандининг соғлом туғилишида турмуш ўртоғининг меҳри сабаб бўлганлигини айтади.

Янги чақалоқнинг тўққиз нафар опалари, акаларининг ўзига хос жиҳати шундаки, барчасининг исмлари “Ш” ҳарфи билан бошланади. Шукрона, Шунқорбой, Шоҳидбек, Шукуҳ, Шукура, Шонисо, Шаҳина, Шавқия ва  Шайҳулло дея исм қўйилган болаларга.

Бунга сабаб, оила бошлиғининг исми “Ш” ҳарфи билан бошланиб, Шукуржон дея аталганидадир.

Ҳозирда она ва боланинг соғлиғи Андижон вилояти перинатал маркази томонидан назоратга олинган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *