Андижонда "Кобальт" уч нафар ободонлаштириш бошқармаси ходимини уриб кетди, икки нафари ҳалок бўлди

мая 17 / 2019

alt

16 май куни соат 08:00ларда, фуқаро А.С. бошқарувидаги бўлган “Кобалт” русумли автомашинасида Асака тумани, “Дастурхончи” МФЙ ҳудудидан ўтган Андижон-Шаҳрихон транспорт қатнов йўлининг “Андижон” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб қўйган. Натижада йўл четида суғориш ишларини олиб бораётган Асака тумани ободонлаштириш бўлими ишчилари О.П., Ф.Т. ва З.У.ларни уриб юборган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
 
ЙТҲ оқибатида фуқаро О.П. ҳодиса жойида, фуқаро Ф.Т. шифохонада вафот этган, фуқаро З.У. эса тан жароҳати олиб, Асака тумани марказий шифохонасига ётқизилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 16 май куни ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган фуқаролар меҳнатга жалб қилиниши қонунийлиги ўрганилганда, О.П., З.У. ва Ф.Т. 2018 йилнинг февраль ойидан бери Асака тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг тегишли буйруқларига асосан бошқармада ҳақ тўланадиган жамоат ишига ишчилар сифатида қабул қилинганлиги маълум бўлди.
 
“Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Асака тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг ишчиларини Асака туманида “Дастурхончи” МФЙ ҳудудидаги транспорт қатнов йўлининг четида суғоришга жалб қилинишида меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этилиши юзасидан вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясига хизмат текшируви ўтказиш ҳақида тақдимнома киритилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши таъминланади”, дейилади хабарда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *