Андижонда ИИБ ходими уриб ўлдирилди

ноя 23 / 2018

alt

Андижон вилоятининг Избоскан туманида ички ишлар органи ходими бир неча киши томонидан уриб ўлдирилган, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот хизмати.

22 ноябрь куни соат 01: 30 ларда Андижон вилояти, Избоскан туман ИИБ тезкор вакиллари С.Я. ва И.Х.лар хизмат вазифаларини ўтаётган вақтда фуқаролар З.Т., С.Н., Ф.Ю., Э.Э., А.С., Х.М.ва А.Ж.ларни тўхтатиб, уларга ўзларини таништириб, уларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида, ўзларини таништиришларини сўрашган.

А.Ж. уларнинг талабига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, телефон орқали укаси С.Ж. ва жияни З.Қ.ни ҳодиса жойига чақириб, улар билан бирга С.Я.ни уриб тан жароҳати етказиб, И.Х.ни қўл ва оёқлари билан уриб қасддан ўлдиришган.

Шунингдек, С.Я. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

​Шу куни, вилоят прокуратураси томонидан А.Ж., С.Ж. ва З.Қ.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «г,л,п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *