Андижонда аёл 5 ёшли ўғлини ўлдириб қўйди

окт 17 / 2018

 

– Избосканда она ўғлини ёғоч бўлаги билан уриб, жароҳат етказган

– Натижада бола касалхонада вафот этган

– Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

alt

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 16 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй вафот этган бекаси Ш.В. уйида 5 ёшли фарзандини ўлимига сабабчи бўлган.

У ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, жароҳат етказган. Натижада З.К. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ш.В. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *