Андатра териси "ёпинган" аёл узоққа боролмади

дек 07 / 2018

alt

Қўшни давлатга йўл олган Д.М. қиймати 29 млн. сўмдан ортиқ бўлган 735 дона ондатра териларини яширин равишда олиб чиқишга урингани аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

alt

“Навоий” чегара божхона постида эса қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаролар  П.М. ва Г.У. 2 дона чангютгичларни олиб киришаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Гарчи, 1 дона чангютгични олиб киришга амалда тартибларга кўра рухсат этилган бўлса-да, пиёда равишда кириб келганда шахсий фойдаланиш учун кўзланган ва божсиз олиб киришга рухсат этилган товарларнинг умумий қиймати 300 АҚШ долларидан ошмаслиги кераклигини унутмаслик керак. Ушбу чангютгичларнинг ҳар бирининг бозор қиймати ўртача 2 минг АҚШ долларини ташкил қилар экан.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *