Алишер Султонов ўзи таълим олган мактабга китоблар совға қилди

мар 26 / 2019

alt

Бош вазир маслаҳатчиси, Энергетика вазири Алишер Султонов бугун, 26 март куни Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур туманидаги ўзи таълим олган 180-умумтаълим ўрта мактабига ташриф буюриб, мактаб кутубхонасига шахсий китобларидан совға қилди. Бу ҳақда Энергетика
 вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
 
Давлат раҳбари бундай ташаббусларнинг муҳим аҳамиятга эга экани ҳақида 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтган эди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *