Алишер Навоий мухлислари тузган иккинчи девон Токиода нашрдан чиқди

янв 30 / 2016

alt

2008 йилда Навоийнинг яна бир девони топилди. Бу ҳам унинг мухлислари томонидан 1471 йил тартиб берилган экан. Фарқли жиҳати, бу девонни Хуросонга чегарадош бўлган мамлакат – Оққуюнлилар салтанатида тайёрлашган ва ундаги шеърлар қарлуқ лаҳжасидан ўғуз лаҳжасига мосланган. Девонни ўз даврининг таниқлик хаттоти Абдураҳим Хоразмий кўчирган.

Мазкур девонни фанга маълум қилган олим Афтондил Эркинов унинг фотонусхасини (факсимиле) Токиода китоб шаклида нашрдан чиқарди. Китобда биз ҳазрат Навоийнинг 1465 – 1471 йилларда ёзилган шеърлари билан таниша оламиз.

alt

Девон шартли равишда “Оққуюнли мухлислар девони” деб номланди. Китобнинг кириш қисмидан ўрин олган уч тилда (рус, ўзбек, инглиз) берилган катта ҳажмдаги илмий мақолада Алишер Навоий ижоди ва мазкур девоннинг тузилиши, топилишига доир муҳим маълумотлар  акс этган.

Манба: alishernavoiy.uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *