Алиментчи ота хорижга кета олмади. У оиласи билан ярашишга мажбур бўлди

апр 04 / 2019

alt

Суд қарорига асосан қарздор Э.Рўзиев ундирувчи Х.Асадовага бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш хақи ва бошқа унга тенглаштирилган даромадларидан 1/4 қисм миқдорида алимент тўлаши лозим бўлган.

Аммо ижро ҳаракатлари даврида, бир неча маротаба огоҳлантирилганлигига қарамасдан, қарздор ҳеч бир сабабсиз фарзандининг моддий таъминоти учун белгиланган алимент пулларини бир неча ойлар давомида тўлашдан бўйин товлаб келган.

 Суриштирувлар натижасида қарздор  яшаш жойидан топилмаган ва 2018 йил 9 сентябрь куни давлат ижрочиси унга нисбатан қидирув эълон қилган. Қарздор давлат ижрочиси томонидан қўйилган чекловга қарамай чет давлатига ишлаш учун чиқиб кетаётган вақтида қўлга олинган.

alt

“МИБ томонидан қарздордан 7 млн. сўм миқдордаги алимент пуллари ундирилгач, ёш оилага ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Натижада Э.Рўзиев турмуш ўртоғи Х.Асадова билан ўзаро бир оила асосида яшашга келишиб, вояга етмаган фарзандини биргаликда тарбиялашга қарор қилишди”, дея маълумот берди МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати.  

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *