АЭС учун Тўдакўл ва Айдаркўл яқинидаги майдонлар ўрганилмоқда

фев 04 / 2019

alt

Тошкентда Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги ўтказган семинарда маҳаллий мутахассислар мамлакатимизда АЭС учун майдон танлаш ишларининг ҳолати бўйича маълумот берилди
 
“Ўзатом” агентлиги бошқарма бошлиғи Шавкат Абдукомиловнинг маълум қилишича, атом электр станцияси қурилиши учун айрим ҳудудларда муҳандислик қидирув ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Навоий вилоятидаги Тўдакўл ва Айдаркўл кўли яқинидаги ҳудудларда тадқиқот ишлари режалаштирилган эди. Ҳозирги кунда Тўдакўл яқинидаги 4 та майдонда барча геологик қидирув ишлари якунига етказилиб, бу ердан олинган натижалар лаборатория тадқиқотларида ўрганилмоқда. Айдаркўл атрофидаги 3 та майдонда жараён давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида бу ерда дала қидирув ишлари якунланиб, йилнинг охиригача ушбу учта майдонда режа бўйича ишлар ниҳояланади.
 
Яна бир муҳим жиҳат шуки, талаблар бўйича кучли зилзила бўладиган ва ер қобиғи ёриқлари бўлган ҳудудларда АЭС қурилиши мумкин эмас. Мамлакатимизда мазкур лойиҳани амалга ошириш учун мўлжалланган жойлар бундай факторлардан холи бўлса-да, МАГАТЭ тартиб-талаблари асосида танланган майдонлар пишиқ-пухта ўрганилиб, АЭС учун энг мақбул ҳудуд танланади. 
 
Семинарда МАГАТЭнинг АЭС учун майдон танлаш ва уни баҳолаш билан боғлиқ бўлган хавфсизлик нормалари бўйича кенг тушунчалар берилди. 
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда АЭС нинг биринчи энергоблокини 2028 йилнинг охиригача ишга тушириш мўлжалланмоқда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *