Абитуриентлар учун тест синовлари пулли бўлиши мумкин

фев 18 / 2019

alt

Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштиришга оид Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа билан, шу жумладан, олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорида йиғим (202 730 сўм) ундириш таклиф этилмоқда.

Лойиҳа юзасидан фикрларингизни Ягона порталда қолдиришингиз мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *