9 ёшли қизини автомобиль ойнасига миндирган аёлга чора кўрилди

июл 30 / 2019

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда “Спарк” йўловчиси ойнада ўтирган ҳолда кетаётгани акс этган видео тарқалганди.
 
Пойтахт ИИББ матубот хизматидан маълум қилинишича, ҳайдовчи ва йўловчининг шахслари аниқланди. Автомобилни 44 ёшли Нафиса Б. бошқариб борган, ойнада ўтирган қиз унинг 9 ёшли фарзанди бўлган.
 
Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси (“Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши”) 4-қисми (“Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш”) бўйича маъмурий баённома тузилган бўлиб, энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солинди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *