8 май тонгги хабарлари (фото+видео)

мая 08 / 2019

Хитойда қурувчи 14 нафар инсонни ёнғиндан олиб чиқди  

alt

Хитойнинг Фушун шаҳридаги биноларнинг бирида катта ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда South China Morning Post  нашри хабар берган.

Ёнғиндан чиқа олмаётган 14 нафар инсонларни қурилиш оператори ярим соат мобайнида кран ёрдамида қутқаришга муваффақ бўлган.  

Хоразмда яна бир гиёҳвандфуруш қўлга олинди

alt

1 май куни Хоразм вилояти ИИБ ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида Қўшкўпир туманида яшовчи 1978 йилда туғилган Қ.М. ҳамда 1966 йилда туғилган О.Р. лар 9,67 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини 2 000 000 сўмга сотишга уринаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган. 

О.Р. нинг уйида амалга оширилган тинтув жараёнида унинг келгусида “ўтказиш” мақсадини кўзлаб, уйи олдидаги ариқ бўйида кўмиб қўйган жами 181,37 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси топилган ва ихтиёрий равишда тезкор ходимларга топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумондор Қ.М. ва О.Р. лар эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

 “Ободонлаштириш” бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди

alt

Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган, Янгибозор туманида яшовчи 1978 йилда туғилган Б.У. сўнгги пайтларда мансаб лавозимидан шахсий манфаати йўлида фойдалана бошлаган. 

Б.У.  Хонқа туманида яшовчи фуқаро Р.Дилшодни хусусий корхона тендери ғолиби дея эълон қилиш учун ундан қонунга хилоф равишда 3 000 000 сўм пул талаб қилган.

Р.Дилшод масъул раҳбарнинг таъмагирлиги юзасидан ариза билан қилган мурожаат қилгач, вилоят ИИБ ЖҚБ ва прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 3 000 000 сўм пулни пора тариқасида олаётган фуқаро қўлига кишан тақилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми билан (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарёда фидоийлар хотираси ёд этилмоқда

alt

Сирдарё вилояти ЁХБ ва ФВБ раҳбарияти ҳамда масъул ходимлар томонидан тилсиз ёв билан мардонавор курашиб, фуқароларимиз ҳаётини асраб қолишда қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимлар хотираси ёд этилмоқда. Уларнинг оила-аъзоларидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Вилоят ЁХБ матбуот хизатига кўра, улар орасида ўз вақтида машаққатли, шу билан бирга шарафли касбни тўлақонли адо этиб, бугунги кунда нафақа гаштини сураётган истеъфодаги бир гуруҳ фаҳрийлар ҳам бор.   

alt

Рамазон ойи ҳамда 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ушбу савобли тадбирларнинг давом эттирилаётгани маълум қилинди.

alt

alt

alt

alt

Навоийда ҳомиладор аёллар йўлакларга ётқизилмоқда

alt

Таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги боис, айни пайтда Навоий шаҳридаги туғруқхона ёпиб қўйилган. Шу боис перинатал марказига келаётган кўплаб ҳомиладор аёллар йўлакка тўшалган тўшакка жойлаштирилмоқда.

Бу ҳақда ана шу мижозлардан бири 6 май куни “репост” нашрига маълум қилган.

Мурожаатчининг маълум қилишича, Перинатал марказининг барча хоналарига камида 3-4 нафардан мижоз аёллар жойлаштирилмоқда. Аёл палатага бешинчи бемор сифатида ётқизилиши керак бўлган. Аммо жой йўқлиги боис хонадан ташқаридаги йўлакда ётқизилган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонларини Рамазон билан қутлади

alt

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи муносабати билан мамлакатимизнинг барча мусулмон аҳлини муборакбод этди:

“Ҳар бир мусулмон аҳли улуғ Рамазонда Худодан юрагидан илтижо қилиб, юртида ва оиласида тинчлик, эртанги кунга ишонч бўлишини тилаб, фарзандларини дуо қилади. Фурсатдан фойдаланиб, улуғ айёмли кунларимизда ҳамма дуоларингиз амала ошсин, дея бутун халқимизни табриклашга рухсат беринглар” дейди Президент самимият билан.

Бўкадаги даладан 32 туп “кўкнор” топилди

alt

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, 29 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан Бўка туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир натижасида Бекобод шаҳрида вақтинчалик яшовчи Х.Ю нинг ўзи ишлайдиган “Мустақиллик” фермер хўжалигига қарашли дала шийпони ер майдонида 32 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётганлиги аниқланган.

Тинтувлар натижасида эса унинг ёнидан 5 гр миқдордаги  “марихуана” гиёҳвандлик моддаси олинган.

Айни дамда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОБ-ҲАВО

alt

Тошкент шаҳри. Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 май куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 30-32 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 34-39 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *