6 ёшли бола совуқдан музлаб ўлди

дек 07 / 2018

alt

Иркутск вилоятининг Юқори Кукут қишлоғида 6 декабрь тонгида совуқда музлаб ўлган 6 ёшли боланинг жасади топилган. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабарига таяниб Daryo ёзмоқда.

Маълум бўлишича, ота-она қишлоқдаги мактабда чиққан ёнғинни ўчиришга кетган. Бола эса катта қизнинг қаровида қолган. Тонгда уйдан 300 метр нарида боланинг совуқда музлаб қолган танаси топилган.

Тергов тавсилотларига кўра, бола ойнадан ошиб, кўчага чиққан. Бироқ, бувасининг уйига етиб бормасдан, йўлда музлаб, ўлиб қолган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *