6 апрель тонгги хабарлари(фото+видео)

апр 06 / 2019

Ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров ўз рақибини 19 сониядаёқ ерга қулатди

alt

5 апрель куни Рио олимпиадаси чемпиони, ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров индонезиялик Энтони Хольтга қарши майдонга тушган. Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, бу Зоировнинг дастлабки жанги бўлган. Майдондаги бор-йўғи 19 сония давом этган жангда боксчимизнинг қўли баланд келган ва унинг бир зарбасидаёқ индонезиялик рақиб ерга қулаган.

Сицилияда футболчи Барбагалло ўйин вақтида ўғирлаб кетилди

alt

Сицилиянинг ҳаваскорлик футбол чемпионатида ноодатий ҳодиса юз берган. “Виагранде” ва “Неброди” клублари ўртасидаги учрашувнинг 2-бўлимида майдонга вертолёт қўнган ва  “Виагранде”нинг 55 ёшли ўйинчиси Игнацио Барбагалло мажбуран олиб кетилган. Уни олиб кетган номаълум шахсларнинг бошлари ёпинчиқлар билан беркитилган бўлган.

alt

Мухлислар ва футболчилар бу ҳолатдан эсанкираб қолишган. Бир оздан сўнг эса Барбагалло ўз фаолиятидаги охирги ўйиннинг эсда қоларли тарзда якунланиши учун ушбу саҳнани ҳазил тариқасида уюштирганлиги маълум бўлган.

Аммо бу ҳазили унинг ўзига бир оз қимматга тушиб, футболчи фаолияти 200 евролик жарима билан  31 майгача дисквалификация қилинган.

Бугун мерганларимиз халқаро турнирдаги иштирокини бошлашади

alt

Кеча 5-12 апрель кунлари Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича «Алтин Мерген» халқаро турнирига старт берилган.

Мусобақада Қозоғистон, Қирғизистон, Россия каби мамлакатлар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишиб, унда 50 метрга пневматик милтиқ ҳамда тўппончадан отиш бўйича беллашилмоқда. Бугунги турнирда эса ҳамюртларимиз  ҳам ўзларини синаб кўрадилар.

Турнир 1 ҳафта давомида бўлиб ўтиб, унда 164 мерган ўз омадини синаб кўради. Улар қаторида Асилов О. Скораваров В. Сайфуддинов С. Турғунова Ш. Машарипова Ш. Анорбоев А. Камолов М. Азимбоева И. Керемова М. Пардабева З. Тохирова М. Комилова О. Орлова М. Мирзажонов С. Муҳаммадрахимов А.лар медаллар учун курашадиган таркиб аъзоларидир.

Саҳнада 106 соат қўшиқ куйлаган ҳофиз касалхонга олиб кетилди

alt

Доминикан республикасида рекорд ўрнатиш мақсадида қўшиқчи Карлос Сильвер 106 соат давомида куйлаган ва Гиннес бўйича рекорд ўрнатган. У 29 март, чоршанба куни қўшиқ айтишни бошлаб, 3 апрел маҳаллий вақт билан соат 10.00 га қадар 5 мингдан ортиқ қўшиқ куйлаган. Карлосни ўз оиласи ва томошабинлар қўллаб-қувватлаб турган.

alt

Бироқ қўшиқ айтишни тўхтатиши заҳотиёқ у «тез тиббий ёрдам» машинасида олиб кетилган. Сабаби уйқусизлик, очлик ва чарчоқ уни ҳолдан тойдирган. Баъзи манбаларда келтирилишича, касалхонага боргач унда галлюцинация ва алаҳсираш кузатилганлиги айтилган.

Шунингдек 2012 йилда ҳиндистонлик Сунил Вагмар Карлос Силвердан бир соат кам қўшиқ куйлаб рекорд ўрнатган. 

Доимий прописка қилишга доир қонун лойиҳаси тайёрланди

alt

Ички ишлар вазирлиги томонидан “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрланган.

Қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. 
Мазкур қонун 3 моддадан иборат бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-296-сонли Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 375-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

alt

“3. Васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар – васий (ҳомий) ва болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилаётган (патронат) шахслар доимий прописка қилинган уй-жой майдонига”. 

Қонун қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради. Фуқаролар бу бородаги  ўз таклифларини  https://regulation.gov.uz/uz/document/3028 орқали  билдиришлари мумкин. 

Кунига икки ёки ундан кўп қаҳва ичиш саратон касаллиги хавфини оширади

alt

Халқаро олимларнинг таъкидлашларича кунига икки ва ундан кўп финжон қаҳва ёки чой ичиш ўпка саратони касаллиги хавфининг ошишига хизмат қилади. Бу ҳақда LiveScience порталида маълум қилинган.

Тадқиқотчилар томонидан Осиё ва АҚШдаги 1,2 миллион одамларнинг тиббий маълумотлари таҳлил қилиниб, кунига икки ва ундан ортиқ финжон қаҳва ичадиган, аммо чекмайдиган одамларда ўпка саратонининг ривожланиши хавфи 41 фоиздан юқори эканлиги аниқланган. Чой ичишни хуш кўрувчи, бироқ чекмайдиган одамларда эса бу натижа 37 фоиз юқори бўлган.

alt

Тадқиқотчилар инсоннинг ёши бунда муҳим роль ўйнамаслиги, ўпка саратонининг ривожланиши кофеин таъсирида эмас, балки қаҳва доналарининг қоврилганлиги сабаб  юзага келишини маълум қилишган.

Лекин қаҳва ичиш орқали юзага келадиган саратоннинг чой ичиш орқали келиб чиқадиган саратон ўртасидаги боғлиқлик ҳолатига олимлар томонидан изоҳ келтирилмаган.

alt

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби соддалаштирилди

alt

Ҳайдовчилар қаерда прописка қилинганлигидан қатъи назар 2019 йил 1 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномаларини Давлат хизматлари марказларида алиштиришлари мумкин.  

alt

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, пойтахтда жойлашган 11 та марказнинг 7 таси зарурий ускуналар билан жиҳозланиб, ушбу марказларда гувоҳномаларни алмаштириш йўлга қўйилган.

alt

Ушбу давлат хизматидан фойдаланиш учун фуқаролардан паспорт, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони, шунингдек, ЭКИҲнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари талаб этилади.

Давлат божининг ҳажми – ЭКИҲнинг 70 фоизини ташкил этади.

ОБ-ҲАВО

alt

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11, кундузи 20-22 бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 13-18 бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 23-28 бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 17-22 бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 23-28 бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18, кундузи 25-30 бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 15-20 бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 илиқ, кундузи 8-13 илиқ бўлади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг


 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *