52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгасига ҳукм ўқилди

авг 14 / 2019

alt

Оқтўбе фожиасидан сўнг Ордухан Мехтиев қочиб, Ўзбекистон ҳудудида терговдан яшириниб юрган. 2018 йил охирида Тошкентда қўлга олинган ва ватанига экстрадиция қилинган.

Қозоғистоннинг Сариағаш туман суди 2018 йилнинг бошида Ақтўбе вилоятида ёнғин туфайли 52 киши ҳалок бўлган автобус эгаси Ордухан Мехтиевга ҳукм чиқарди. 

Informburo.kz нашрининг хабар қилишича, Мехтиев уч йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳукм билан Мехтиев жазо муддатини минимал хавфсизликдаги жазони ижро этиш муассасасида ўташи белгиланган.

Эслатиб ўтамиз Оқтўбе фожеаси 2018 йилнинг 18 январида Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Самара-Чимкент трассасида содир бўлган эди. Ёнғин оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган.

2018 йил ноябрида Қозоғистон Ақтўбе суди уч нафар автобус ҳайдовчисига ҳукм чиқарди. Уларга 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Транспорт компаниясининг таъсисчиси ва механиги 3,5 йил озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг оила аъзоларига 2 миллион тенге миқдорида товон пули тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *