Ҳукумат фармойишига биноан Республика бўйлаб “Яшил хиёбон”лар ташкил этилади

мар 11 / 2019

alt

Ҳужжатда таъкидланишича, республика ҳудудларида 2018 йил куз мавсумида 5,5 млндан ошиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлиб, 2019 йил баҳор мавсумида эса 150 млндан ошиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали орқали маълумот берилди.  

Бундан ташқари, жорий йилда ҳар бир туман марказларидаги камида 10 гектар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида камида 15 гектар майдонда “яшил хиёбон”лар ташкил этилиб, унда пиёдалар ва велосипедлар учун йўлакчалар, ўриндиқлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *