Тошкент осмонидан Бош вазир ва ҳоким вертолётда учиб ўтди

мар 10 / 2019

alt

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 10 март, якшанба куни пойтахтни вертолётда айланиб учиб чиқди.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, бу Airbus Helicopters H215 моделдаги вертолёт бўлган. Маълум бўлишича, у Тошкент бош режасини яратиш мақсадида шаҳарни тасвирга олиш учун аэрофотоаппарат билан жиҳозланган.

Аввалроқ пойтахт маъмурияти Тошкентнинг бош режаси концепцияси апрель охиригача яратилишини маълум қилган эди. Ҳозирда уни яратиш устида Хитой, Туркия ва Буюк Британия компаниялари иш олиб бормоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *