Тошкентда 8-синф ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолди

мар 09 / 2019

alt

UzNews.uz’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, ўтган йилнинг декабрь ойида 2000 йилда туғилган А.Ш. 8-синф ўқувчиси билан ахлоқсизлик содир этган. Ҳодиса қиз яшаган уйда содир бўлган.

Жорий йилнинг 17 январь санасида 14 ёшли қиз ҳомиладор эканлиги маълум бўлгач, у 18 январь куни Тошкентдаги 6-сонли туғруқ комплексида ҳомиласини олдириб ташлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноий иш қўзғатилган. Ушбу моддага мувофиқ айбланувчи 360 соатгача жамоат ишларига, 2 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши, 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чекланиши ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *