4 150 000 сўмлик кир ювиш машинаси дўкондан уйга келгунича ишдан чиқди

фев 12 / 2019

alt

Андижон тумани  Ўрикзор МФЙ, “Ёрқин ҳаёт” кўчасида истиқомат қилувчи  фуқаро Б.Муҳаммед Андижон шаҳрида жойлашган LG савдо дўконидан 4 150 000  сўмга автомат кир ювиш машинасини сотиб олади. Афсуски, уйга бориб кир ювиш машинасини ишлатиб кўрганида, у ишламайди. Бу ҳақда UZ24’га Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти матбуот хизмати хабар қилди.

Фуқаро бундан норози бўлиб сервис марказига мурожаат қилганида эса марказ ходимлари истеъмолчига рад жавобини қайтаришади. 

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ушбу мурожаат ўрганиб чиқилди ва кир ювиш машинасига тўланган 4 150 000 сўм кайтариб берилди”, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *