38-автобус йўловчиси ойнани синдириб, қочиб кетгани хабар қилинди

мая 13 / 2019
 
13 май куни 4-автобус саройи тасарруфидаги 38-йўналишда қатновчи “Мерседес-бенц” русумли автобусда ноҳуш воқеа юз берди, деб хабар қилади "Тошшаҳартрансхизмат".
 
Хабарга кўра, йўловчи йигит ҳеч бир сабабсиз салон ичида тўчиқ мақсадида ўрнатилган ойнани синдириб, автобусдан тушиб қочиб кетган. Бошқа йўловчиларнинг гувоҳлик беришича атрофдагиларга ҳеч қандай зарар етмаган. Аммо йигитнинг ўзи жароҳат олган.
 
Воқеа юзасидан ички ишлар органига хабар берилган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *