25 мартдан Тошкентда иссиқ сувни режа асосида ўчириш бошланади

мар 19 / 2019

alt

25 мартдан Тошкентда иссиқ сувни режали асосда ўчириш бошланади, дея хабар беради «Тошиссиққуввати» матбуот хизмати.
 
Хусусан, 2019-2020 йилги иситиш мавсумига Тошкентда сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида:
 
- 25 мартдан 5 апрелгача иссиқлик тармоқларида истеъмолчиларни иссиқ сув бўйича чеклаш орқали ҳисоблаш ҳароратига синовлар ўтказилади;
 
- 3 апрелдан 26 апрелгача иссиқлик тармоқларида истеъмолчиларини иссиқ сув бўйича чекламаган ҳолда механик чидамлик ва зичлик (юқори босим) текширилади.
 
Ўчирилиш жадвали:
 
- ИМ-1 - 15 апрелдан 19 апрелгача;
 
- ИМ-2 - 29 апрелдан 3 майгача;
 
- ИМ-3 - 29 апрелдан 3 майгача;
 
- ИМ-4 - 8 апрелдан 12 апрелгача;
 
- ИМ-5 - 15 апрелдан 19 апрелгача;
 
- ИМ-6 - 29 апрелдан - 3 майгача;
 
- ИМ-7 - 13 майдан 17 майгача;
 
- ИМ-8 - 8 апрелдан 12 апрелгача;
 
- «Сувсоз» - 8 апрелдан 12 апрелгача;
 
- «Саноатэнерго» - 15 апрелдан 19 апрелгача;
 
- ТошИЭМ М-0 - 13 майдан 17 майгача;
 
- ТошИЭМ М-5, 8 - 20 майдан 24 майгача.
 
Тўлиқ рўйхат бу ерда.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *