23 март куни пойтахтнинг Амир Темур ҳиёбонида от паради бўлиб ўтади

мар 22 / 2019

alt

Юртимизнинг профессионал чавандозлари учинчи маротаба от парадида қанташишади!

100 дан ортиқ зотли отларда энг яхши спортчилар, мудофаа ва қуролли кучлар тизими вакиллари парад кийимларида Амир Темур хиёбонида чиқиш қиладилар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

 Мазкур флешмоб давомида мухлислар чавандозларнинг от югуртириш маҳорати билан яқиндан танишишади, машҳур спортчи ва мураббийлар билан танишиб, дилдан суҳбатлашиш имкониятига эга бўладилар.

 Бу сафарги намойишда 100дан зиёд иштирокчилар ўзларининг отлари билан иштирок этишлари  мўлжалланган. Флешмоб 23 март куни соат 16:00 да пойтахтимиз маркази — Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтади.                         

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *