20 йил қамоқда ўтирган Самандар Қўқоновнинг оқлов ҳақидаги мурожаати рад этилди

июл 11 / 2019

Самандар Қўқонов

Самандар Қўқонов 1994 йил 23 августда Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноят содир этгани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2016 йилда озодликка чиқарилган.
 
1945 йилда Сирдарё вилоятида туғилган С.Қўқонов Ўзбекистон собиқ халқ депутати бўлган, «Таштранснефтмаҳсулот» корхонаси директори бўлиб ишлаган. 
 
2019 йил 22 апрелда С.Қўқонов Олий судга оқлов (реабилитация) талаб қиладиган кассация шикояти билан мурожаат қилган. Ушбу жиноят ишини 12 июнда кўриб чиқиш бошланиб, 10 июль куни суд жараёни якунига етди. Яъни сўнгги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар ыилади Олий суд матбуот хизмати.
 
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 1994 йил 23 августдаги ҳукми ўзгартирилди.
 
Ушбу ажримга кўра, С. Қўқоновнинг айбловидан бир неча моддалар чиқарилди, бошқа моддалар билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди, қолган моддалар Жиноят кодексига (1994 йил таҳрирдаги) мувофиқ қайта квалификация қилинди. С.Қўқоновга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. С. Қўқонов жазони тўлиқ ўтагани инобатга олинди.
 
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.
 
С.Қўқоновга судда сўнгги сўз берилганида у ўзининг мутлақо айбсизлигини айтди.
 
Унга суд ҳукмидан норози бўлган тақдирда назорат тартибида шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *