2-3 апрел кунлари Бухорода Бош прокурорнинг сайёр қабули бўлиб ўтади

мар 31 / 2019

alt

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 2-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий каналида маълум қилинди.

alt

Хусусан, 2019 йил 2 апрель куни Жондор тумани мусиқа ва санъат мактаби биносида Қоракўл, Олот, Жондор, Пешкў, Ромитан, Шофиркон ҳамда Бухоро туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.

Жорий йилнинг 3 апрель куни эса Когон шаҳар ҳокимлиги биносида Бухоро ва Когон шаҳри, шунингдек Когон, Ғиждувон, Вобкент, Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *