19 мартдан Тошкент шаҳрида янги автобуслар қатнай бошлайди

мар 18 / 2019

alt

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автосаройларга сўнгги келтирилган 30 та катта сиғимдаги “МАН” русумли автобуснинг 10 таси йўналишларга бириктирилди. Бу ҳақда ТШТХ матбуот хизмати маълум қилди.

Хусусан, 12-автобус саройи тасарруфидаги 131- “Дўстлик-2 мавзеси — Олимпиа меҳмонхонаси” йўналишига яна 5 та янги автобус қўйилди. Шу билан мазкур йўналишдаги автобуслар қарийб 80 фоизга янгиланди.

Бундан ташқари 4-автосарой тасарруфидаги 38-“Сергели-7 мавзеси — Ўзбексельмаш” заводи йўналишига ҳам 5 та автобус бириктирилди.

Янги автобуслар эртага — 19 мартдан йўловчиларга хизмат қила бошлайди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *