19 мартда «Элпарвар» тарихий фильмининг премьераси бўлиб ўтади

мар 15 / 2019

alt

«Ўзбеккино» МА буюртмасига биноан продюсер Зафар Йўлдошев ҳамда режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинган «Элпарвар» тарихий фильми премъераси Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

alt

Фильмнинг тасвирга олиш ишлари Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳамда Тошкент вилоятида бўлиб ўтиб, унда бош ролларни ёш актёр Абдуғофур Исаханов ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этишган.

Бундан ташқари Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммад Рафиков, Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов, Тоҳир Саидов, Сейдулла Молдаханов, Лола Элтоева, Фарҳод Абдуллаев, актёрлар Алишер Узоқов, Жамшид Сагатов, Турғун Бекназаров, Анжелика Эсимбетова, Азим Йўлдошев сингари актёр ва актрисаларни фильмда турли образларда кўриш мумкин.

alt

20 март санасидан бошлаб фильмни юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *