19 апрель тонгги хабарлари (фото+видео)

апр 19 / 2019

Қидирувда бўлган "алиментчи оталар" МИБдан қочиб қутулолмади

alt

Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг қарор ижросига асосан, вояга етмаган 1-нафар фарзандига алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздор Б.Бурхоновга МИБнинг Ўрта-чирчиқ туман бўлими давлат ижрочиларидан  яшириниб юрганлиги учун қидирув эълон қилинган. 

Қидирув тадбирлари давомида, қарздорни уяли телефон рақами бўйича олиб борилган суриштирув ишлари орқали, унинг Қозоғистон Республикасининг Оқтау шаҳрида юрганлиги аниқланган. Бу ҳақда Республика МИБ ахборот хизмати Uz24.uzга хабар берди. 

Унга оталик масъулияти тушунтирилганида, вояга етмаган 1 нафар фарзанди учун 1.200.000 сум миқдордаги пулни тўлашга мажбур бўлган.

alt

Шунингдек, қидирув тадбирлари давомида Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи қарздор Ф.Сидиқов ҳам ушланиб, МИБнинг Ўрта-чирчиқ туман бўлимига олиб келинган ва ундан ҳам 2 нафар фарзанди учун алимент пуллари ундириб олинган.

Бу каби тадбирлар Бюронинг туман бўлими тезкор қидирув ходимлари давомида мунтазам равишда олиб борилмоқда ва бугунга келиб МИБ томонидан  Тошкент вилоятида қидирувда бўлган 37 нафар шахсдан 132 млн. сўмлик алимент қарздорликлари ундирилган. 

Оқработда поезд йўли чўккан эди. Энди автомобил йўллари ўпирилмоқда...

alt

Қашқадарёнинг Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғи яқинидаги катта йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушган. Ўпирилишга ёғингарчиликлар туфайли ер сатҳининг юмшаб кетиши сабаб бўлган.

16 апрель куни “Дарбанд” постидан қайтарилаётганлиги айтилиб, Тошкентга йўловчи ташувчи барча транспортлар Денов Ҳазарбоғ ҳудудидан ортга қайтарилган.   

alt

Ҳодиса натижасида ҳеч кимга зиён етмаган, жабрланганлар йўқ. Воқеа жойига етиб келган мутахассислар ҳозирда муаммони бартараф этиш бўйича тегишли ишларни амалга оширмоқда.

Бироқ Тошкентга йўловчи ташувчи ҳайдовчиларга кўра, йўл носозлиги ва шошма-шошарлик билан сифатсиз таъмирланиши сабабли ушбу муаммога тез-тез дуч келинмоқда. Сиз суратларда кўриб турган Оқработдаги йўллар ҳам ушбу ҳодиса юз беришидан бир неча ҳафта аввал таъмирланганлиги айтилмоқда.

Бир оз аввал Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғида кучли жала ёғиши ва сел келиши оқибатида ер сатҳи чўкиб, темир йўлларга зиён етган эди.  

alt

Тошкентда маст ҳолатда автомобил бошқараётган ҳомиладор аёл ЙПХ ходимига бўйсунмади

alt

Маст ҳолатда автомобил бошқарувига ўтириб, ҳаракатни бошлаётган аёл ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган. Аммо ҳайдовчи ЙПХ ходимларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Бир неча дақиқадан сўнг автомобил бошқарувчиси ЙПХ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан тўхтатилган.  

alt

Озодликдан маҳрум этилган шахсларга қамоқхонада касб-ҳунар ўргатилади

alt

(Иллюстратив фото)

Бу ҳақда "Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори(318-сон, 16.04.2019 й.)да айтилган. Ҳозирги кунда жазони ижро этиш муассасаларида 6 та идоравий умумтаълим мактаблари ва мактабларнинг филиаллари фаолият юритмоқда.

Тошкент вилояти ИИБ Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-мактаби Зангиота тумани 35-мактаби билан бирлаштирилган.  Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясида мазкур мактабнинг филиали ташкил этилган.

Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудидаги 4 та касб-ҳунар таълими муассасалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилиб касб-ҳунар ўргатиш марказларига айлантирилган.

Ушбу марказлар маҳкумларга сифатли билим беради ва меҳнат бозорида талаб этиладиган касбларга тайёрлайди, дейилади “Ҳуқуқий ахборот” каналида.

Тошкентда Корея маданияти ва санъати уйи бунёд этилди

Ушбу бинога ташриф буюрувчилар Корея халқи санъати ва маданияти, мамлакат бой тарихи, миллий урф-одатлари, қадриятлари ҳамда анъаналари ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлишлари, маданий ҳордиқ ва эстетик завқ олишлари мумкин.  

Кундузи чироғини ёқмай ҳаракатланган ҳайдовчиларнинг қанча жарима тўлаши маълум бўлди

Куни кеча миллий матбуот марказида ИИВ ЙҲХББ раҳбарияти иштирокида, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” (9 апрелдаги 292-сонли) ги қарорининг мазмун моҳияти ва таҳлили мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтган.   

Ушбу матбуот анжуманида кундуз куни чироғини ёқмай ҳаракатланган автомобил ҳайдовчилари учун жарима белгиланиши ва унинг миқдори маълум қилинган.

Қозоғистон соҳилида илонлар тарқалди (видео)

Ҳаво исиши натижасида Қозоғистоннинг Актау (Оқ тоғ) соҳилида тарқалаётган илонлар маҳаллий аҳолини қўрқувга солмоқда. Илонлар соҳилдаги турли жойларда кўриниш бериб, одамлар дам олиш ва сайр қилиш жойларига бормасликни афзал кўришмоқда.

Мутахассислар соҳилдаги илонларнинг сув илони турига мансублиги, у инсон ҳаёти ва соғлигига ҳеч қандай хавф туғдирмаслигига инсонларни ишонтиришмоқда.  

Қайд этилишича, ҳозирги пайта судралиб юрувчиларнинг кўпайиш мавсуми бошланган, шу боис улар тухум қўйиш учун қирғоққа чиқишган.

Самарқанддаги кафеларнинг бирида дастурхонга қуртлаган гўшт тортилмоқда-ми? (видео)      

alt

Самарқанддаги кафеларнинг бирида хўрандалар учун дастурхонга тортилган таом ичидан қурт ҳашаротлари чиққан. Ушбу ҳолат мижозлар томонидан тасвирга олиниб, телеграм каналлари орқали тарқалган.

Видеотасвирда лаганда турган таом устида бир қанча қурт ҳашаротларининг ҳаракатланиб юрганини бемалол кўриш мумкин. 

 

ОБ-ҲАВО

alt

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 апрель куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 18-20 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарб-дан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарб-дан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *