15 апрель тонгги хабарлари (фото+видео)

апр 15 / 2019

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тошкентга келди

alt

alt

Бир оз аввал Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келиши ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда Қозоғистон Президенти Тошкентда.

alt

alt

 Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

alt

Президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади. Давлат ташрифининг асосий тадбирлари бугун, 15 апрель куни Кўксаройда ўтказилади.

Фарғонада АҚШ долларини қалбакилаштирган шахслар ушланди

alt

Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда банк томонидан берилган хабарга асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширув натижасида акциядорлик тижорат банки “Агробанк” Олмалиқ филиали валюта айирбошлаш шаҳобчасига фуқаро томонидан айирбошлаш учун тақдим этилган 200 АҚШ долларининг қалбаки эканлиги аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра ушбу қалбаки АҚШ доллари компьютер воситасида, рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги маълум бўлган.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади

alt

16 апрель куни Ўзбекистон – Британия музокараларини ўтказиш учун Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дункан Тошкент шаҳрига ташриф билан келади.

Тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаганлар жиноий жавобгарликка тортилади

alt

Аввал бу бўйича маъмурий жазо қўлланилганлигига қарамай,  давлат органлари ёки давлат ташкилотларининг мансабдор шахси ва хизматчиси тадбиркорларни пул ёки бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка, шунингдек бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиши қуйидаги жиноий жазоларга тортилишига сабаб бўлади:

  1. энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан (40 млн 546 минг сўмдан) тўрт юз бараваригача (81 млн 92 минг сўмгача) миқдорда жарима;
  2. уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
  3. уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари;
  4. уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш;
  5. уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

“Пахтакор” Сурхон майдонида бўлди. Аммо ҳисоб очилмади

alt

Узоқ йиллик танаффусдан сўнг футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур доирасида “Сурхон” майдони “Пахтакор” клубини қабул қилган.

Ўзбекистон МОҚ президенти, УФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Тўра Боболов, ЎФА ва Сурхондарё вилояти футбол ассоциацияси мутасаддилари ўйинни стадиондан томоша қилишган.

Кескин ва муросасиз курашга бой бўлган учрашувда ҳисоб очилмаган ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишган.

Бред Питт ва Анджелина Джоли расман ажрашди

alt

Америкалик актёр Бред Питт ва Анжелина Жоли расман ажрашди. Қайд этилишича, бир оз аввал собиқ эр-хотинлар ажрашиш ҳақида ариза билан мурожаат қилишиб, уларнинг даъвоси суд томонидан қаноатлантирилган.

Энди эр-хотинлар суд томонидан чиқарилган ажрим тўғрисидаги қоғозни имзолашлари ва мол-мулкнинг бўлиниши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишлари керак.

Хабиб Нурмагомедов Дастин Пуарега қарши жанг қилади

alt

УФC раҳбари Дэйн Уайтнинг таъкидлашича, россиялик боксчи Хабиб Нурмагомедов ва америкалик жангчи Дастин Пуаре ўртасида жанговор баҳс бўлиб ўтади.

“Ҳа, шундай, Пуарье сентябрь ойида Хабиб билан курашади” , дея таъкидлаган Уайт матбуот анжуманида.

Жанг саккизинчи сентябрда бўлиб ўтади. Бир оз аввал беш раунддан иборат бўлган енгил вазн тоифасидаги жангда америкалик Дастин Пуаре Макс Холлоуэйни мағлуб этган.

Хитойда 3 ёшли модел қизалоқни суратга тушишни истамагани учун онаси тепди (Видео)

alt

 Хитойда уч ёшли модел қизалоқ Ниу Ниуни суратга тушишни истамаганлиги учун онаси тепган видео ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлган. Қайд этилишича, қизалоқ ўша куни қайсидир реклама фотосессиясида суратга тушаётиб, жуда чарчаган ва бошқа суратга тушишни истамаган. Онаси эса уни тепган.

Айни дамда қизчанинг онасига вояга етмаган болага нисбатан зўравонлик ўтказилганлиги бўйича жиноий иш қўзғатилган.

alt

Ушбу воқеадан сўнг Ниу реклама қилган баъзи бир брендлар ўз сайтларидан унинг барча суратларини олиб ташлаган.

Маълумотларга кўра, 6 ойлигидан моделликни бошлаган қизалоқ болалар кийимларини реклама қилиб келган. Ниу Ниу ҳар бир реклама қилган кийим учун 80-150 юан олади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *