11 йил илгари Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилган ноёб асар Маданият вазирлигига топширилди

мар 19 / 2019

alt

Голландиялик рассом Рембрандт Ван Рей қаламига мансуб асар 13 март куни Бош прокуратура томонидан Маданият вазирлигига топширилди, деб хабар қилади ЎзА. 
 
Бош Прокуратура Яккасарой тумани ички ишлар бўлими тергов бўлими томонидан 2014 йил 27 майда К.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 170-моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан суриштирув ўтказилган. Терговнинг аниқлашича, 2008 йил 28 августда фуқаро А.П. таниши К.Й. га голландиялик рассом Рембрандт Ван Рейнинг муаллифлигидаги асарни 50 минг АҚШ долларига сотганлиги, таниши Р.Ф. орқали асарни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетганлиги аниқланган.
 
Тезкор тергов тадбирлари натижасида ушбу жиноят иши фош этилиб, Рембрандтнинг муаллифлик иши топилган. 
 
Маълумот берилишича, бадиий экспертиза кенгаши томонидан  таклиф қилинган хорижий экспертлар томонидан асар 8 миллиондан 15 миллион еврогача баҳоланган. Хорижий аукцион савдоларида эса картина қиймати 150 миллион еврогача кўтарилиши мумкин. Мазкур асар шиша қопқоқли ёғочдан ясалган футлярда сақланган, ўнг тараф бурчагида “Рембрандт” ёзуви мавжуд.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *