11 апрель тонгги хабарлари (фото+видео)

апр 11 / 2019

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-присининг санаси ўзгарди

alt

Дюздо бўйича Тошкентда бўлиб ўтадиган Гран-прининг санаси ўзгарди. Халқаро ташкилотнинг йил бошида маълум қилган тақвими бўйича мусобақа ноябрь ойида ўтиши белгиланган. Бироқ сўнгги янгиланган тақвимга кўра, пойтахтимиз мезбонлигида кечадиган баҳслар 20-22 сентябрь кунларига ўзгартирилган.

Шу тариқа Тошкент Гран-приси жаҳон чемпионатидан сўнг ўтадиган дастлабки йирик турнир сифатида белгиланмоқда.

Келаси йилда бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколари ўйналади.

alt

Маълумот учун, Гран-при мусобақасида шоҳсупага кўтарилган дзюдочилар ўринларига қараб мос равишда 700-490-350 рейтинг очколарига эга бўлишади.

Шомаҳмудовлар ҳайкалига чиқиб селфи қилган қиз муҳокамалар остида қолди

alt

Ижтимоий тармоқларда Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкалига чиқиб, турли кўринишларда селфи суратларига тушган қиз муҳокамалар ёмғири остида қолган.

alt

Repost нашрида қайд этилишича, икки соат ичида видеони минглаб одамлар томоша қилган ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари видеодаги қизни топиб, Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкалига ҳурматсизлик қилгани учун уни жазолаш кераклигини айтишган.

Шунингдек, Журналистика университети ректори Шерзот Қудратхўжаев "селфичи" қизнинг хатти-ҳаракатига нисбатан ўз муносабатини билдирган.

alt

“Инсоният тарихи шундай эканки, у худди Қўқон аравасининг ғилдирагига ўхшаркан... Миллатни Амир Темур, Бибихоним каби қаҳрамонлар юксакка олиб чиқса, яна баъзилари тупроққа, пастга тортар экан.

Нима деймиз?! УЯТ бундай ёшларимизга! Уят дўппи билан шляпанинг фарқига бормайдиган Жумавойнинг опалари Гулшапшап ларга УЯТ! " дея ёзган ректор ўз фейсбукдаги саҳифасида”.

alt

Баҳодир Жалолов Таиланд Осиё чемпионатида қатнашади

alt

Кеча 10 апрель куни профессионал боксда фаолият олиб бораётган юртдошимиз Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Қайд этилишича, кечаги ўйинда рақиб ўзгарган.  Юртдошимиз америкалик Пальмер Донние билан жанг қилиши керак бўлган. Аммо ҳамюртимиз ва унинг менежерлари олтинчи жангда титул камари учун баҳс олиб боришга келишишган.  

Шу тариқа, юртдошимиз кеча вакант турган “NABF Junior Heavyweight Title” камари учун америкалик Брендан Барретга қарши жанг қилган.

alt

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 16-27 апрель кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Қашқадарёлик фуқаронинг 39 бош қўйлари ўғрилаб кетилди

alt

Шу йилнинг 8 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи Ф.Р. ИИБга мурожаат қилиб, 7 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар унга тегишли бўлган 39 бош қўйларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида қайд этилишича, ҳолат юзасидан дарҳол жиноят иши қўзғатилган.

alt

Кўрилган чоралар натижасида мазкур жиноят Косон тумани Лолазор маҳалласида яшовчи М.А., М.У.  ҳамда Арабхона маҳалласида яшовчи С.У.лар томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Ҳозирда айбланувчилар қўлга олинган ва тергов ишлари давом этмоқда.

Диққат! Мудофаа вазирлиги тиббий маълумотга эга хотин-қизларни ҳарбий хизматга таклиф қилади

alt

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хотин-қизлар ўртасида шартнома бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматга номзодларни саралаш учун танлов эълон қилади.

alt

Номзодларга қўйилган асосий талаблар:

олий ёки ўрта махсус тиббий маълумотга эгалиги тўғрисида дипломга эга бўлиши;

бўйи 170 сантиметрдан кам бўлмаган, 18—25 ёшгача (олий маълумотли тор тиббий мутахассислар учун 28 ёшгача) бўлиши;

жисмоний куч талаб қилувчи спорт турлари бўйича разрядга эга бўлганларга талаб алоҳида.

Мурожаат учун телефонлар:

+998 (71) 269-86-52

+998 (71) 269-86-99

Мурожаатлар 2019 йилнинг 20 апрель кунига қадар қабул қилинади.

Испания терма жамоаси собиқ сардори ва яримҳимоячиси Хави Тошкентда бўлди

alt

“Барселона” клуби ва Испания терма жамоаси собиқ сардори ва яримҳимоячиси Хави Қатарнинг “Ал Садд” клуби таркибида Тошкентга келди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеороликларда мухлислар футболчини қувонч билан  кутиб олганликларини кўриш мумкин.

“Пахтакор" жамоаси  “Ал Садд” клуби билан ўтказилган ўйинда дуранг ҳисоб қайд этилган.

 Учрашув 2-2 ҳисобда якунланган. Хави ўзининг икки голини дарвозага киритган.

Велошоссе бўйича Осиё чемпионати иштирокчилари таркиби аниқ бўлди

alt

Тошкент 22-29 апрель кунлари велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Мазкур мусобақа доирасидаги Women Elite ва Men Elite йўналишларида ғалаба қозонганлар Токио Олимпиадасига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади. Мусобақада қитъамизнинг барча энг кучли велоспортчилари иштирок этишади.

Терма жамоанинг эркаклар бўйича қатнашувчи таркиби аъзолари — Муроджон Халмуротов, Дилмурод Сиддиқов, Сергей Медведев, Достон Олламов, Алексей Фомовский Данил Евдокимов, Андрей Измайлов, Улуғбек Саидов, Акром Суннатов, Марат Суляевлардан иборат.

Аёллар таркиби — Ольга Забелинская, Рeната Байметова, Екатерина Кнебелева, Диана Адельшинова, Алла Безуглова, Алина Ҳакимовалар.

ОБ-ҲАВО

alt

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 апрель куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *