1 июлдан ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берилди

янв 12 / 2019

alt

Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармонига мувофиқ мамлакатда урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
 
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан:
– юридик шахслар бино ва иншоотлари, саноат инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
 
– жисмоний шахслар якка тартибда уй-жой қуриш ва турар жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқига эга;
 
– хусусийлаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади;
 
– жисмоний ва юридик шахслар томонидан хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулк ҳисобланади ва дахлсиздир;
 
– хусусийлаштириш фақатгина кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган ҳолда ҳамда Ҳукумат томонидан белгиланадиган миқдорларда пуллик асосда амалга оширилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *