1 августдан қайси турдаги маълумотномаларни сўраш бекор қилинади?

июл 31 / 2019

alt

Давлат хизматлари агентлиги 1 августдан бошлаб давлат идоралари томонидан бир қатор маълумотномалар сўралиши бекор қилинишини маълум қилди. 
 
Маълумотномалар рўйхати:
 
-жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари;
 
-солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар;
 
-солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
 
-тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланган.
 
Давлат хизматларини кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан ушбу маълумотларни талаб қилиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215(5)-моддасига мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб эътироф этилиб, мансабдор шахсларни ва хизматчиларни маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *