11-17 апрель: ҳафтанинг энг муҳим воқеалари

апр 17 / 2016

UZ24 ўтган ҳафтанинг муҳим ва оммабоп воқеалари билан таништиришда давом этади.

Ўзбекистонлик математик олим мингйилликнинг олтинчи масаласи ечимини топганини маълум қилди

Қарши давлат университети математиги профессор Шокир Давлатов мингйилликнинг олтинчи масаласи ечимини топганини маълум қилди. Олим масалани ечиш бўйича ўз нуқтаи назарини arXiv.org сайтида эълон қилган препринтда баён қилган. Давлатовнинг маълум қилишича, илмий ишда мингйилликнинг олтинчи масаласи ечими келтирилган: Навье-Стокс масаласининг ягона равон ечими мавжудлиги исботланган. Иш рус тилида ёзилган, аннотациясининг инглиз тилидаги талқини бор. Бу ҳақдаги хабар барча интернет ОАВда эълон қилиниб, турли шов-шувларга сабаб бўлди.

Мазкур ечим борасида батафсил маълумот олиш учун UZ24 таҳририяти профессор билан боғланди. Бироқ Шокир Давлатов у топган ечим халқаро миқёсда исботланмагунича, ушбу илмий иш ҳақида маълумот беришни истамади... /uz/society/matematik-shokir-davlatov:-men-topgan-echimni-haluaro-ilmiy-amzhamiyat-tan-olmagunicha-bu-auda-malum

 

Ўзбекистон миллий термаси ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичида “А” гуруҳида ўйнайди

12 апрель куни Малайзияда ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олди. Навбатдаги босқичда терма жамоамизга Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Сурия ҳамда Қатар терма жамоалари қаршилик қилади.

Қуръа ташлаш маросимида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян "Гуруҳда бир-бирига муносиб жамоалар йиғилгани, яққол фаворитлар ёки аутсайдерлар йўқ", дея ўз фикрини билдирди ЎФФ матбуот хизматига берган интервьюсида... /uz/sport/zhch-2018.-gzbekiston-termasining-uchinchi-bosuichdagi-rauiblari-malum-bgldi

 

Тошкент политехника музейига илк фазогир Юрий Гагарин бюсти тақдим этилди

12 апрель куни пойтахтимизда инсониятнинг космосга учганига 55 йил тўлишига бағишланган қатор тадбирлар ташкил этилди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан “Маданият мулоқоти – Ягона олам” Халқаро хайрия жамғармаси томонидан Тошкент политехника музейига биринчи фазогир Юрий Гагарин бюсти тақдим этилди. Бюст Алексей Леонов томонидан бронзадан ясалган... /uz/society/toshkent-politehnika-muzeyiga-birinchi-fazogir-yuriy-gagarin-aykali-taudim-etildi-foto

 

Мева ва сабзавотлар давлат буюртмаси асосида харид қилинади

12 апрель куни Ислом Каримов "Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарорда белгиланишича, 2016 йилги ҳосилдан бошлаб ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилади. 

Давлат буюртмаси доирасида ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум фермер ва деҳқон хўжаликларидан келишилган, бозор нархларида харид қилинади.../uz/economics/2016-yilgi-osildan-boshlab-meva-sabzavotlar-harid-uilish-bgyicha-davlat-buyurtmasi-zhoriy-etiladi

 

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

13-14 апрель кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Н.Ермекбаев, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси Го Шэнкун, Қирғизистон Республикаси Мудофаа кенгаши котиби Т.Жумақодиров, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Н.Патрушев, Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби А.Қаҳҳоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Р.Алимов ва ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ижроия қўмитаси директори Е.Сисоев иштирок этди. 

Йиғилиш якуни бўйича Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи йиғилиши протоколи имзоланди.../uz/politics/toshkentda-shqtga-azo-davlatlar-havfsizlik-kengashlari-kotiblarining-yihilishi-yakunlandi

 

Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 14 апрель куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.

15 апрель куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди.Ташрифнинг асосий тадбирлари Кўксаройда бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида икки мамлакатнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.../uz/politics/uozohiston-prezidenti-nursulton-nazarboevning-mamlakatimizga-tashrifi-nioyasiga-etdi

 

Тошкентда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бошланди

15 апрель куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт саройида дзюдо кураши бўйича Осиё чемпионатига старт берилди. Қитъанинг 31 давлати вакиллари иштирокида ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақада “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ҳам ўйналади. 

Осиё чемпионати доирасида Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер ва Осиё дзюдо федерацияси раҳбари Обейд Аль Анзи бошчилигида ҳар икки ташкилотнинг кўплаб етакчи мутахассислари пойтахтимизга ташриф буюрдилар.../uz/sport/15-apreldan-toshkentda-dzyudo-bgyicha-osiyo-chempionati-boshlanadi

 

Ўзбекистонда Мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган флэшмоб ўтказилмоқда

Республика бўйлаб давом этаётган  “Биз буюк юрт фарзандларимиз" фестивали доирасида ёшлар Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан антиқа усулларда табрик йўллашмоқда. Уларда автомобиллар, китоблар, дўппилар ҳамда одамлар иштирокида “25” рақами юзага келтирилганини кўриш мумкин.../uz/society/gzbekistonda-mustauillikning-25-yilligiga-bahishlangan-fleshmob-gtkazilmouda-foto

 

"Агробанк" республиканинг олти ҳудудида ўз филиалларини ёпди

Банк Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиаташ шаҳрида, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида, Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида, Сурҳондарё вилоятининг Қизириқ туманида, Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманларида, жами олти ҳудудда ўз филиалларини ёпди.../uz/society/agrobank-respublikaning-olti-ududida-gz-filiallarini-yopdi

 

2016 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ЯИМ 7,5 фоизга ўсди

15 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари маълум қилинди. Таъкидланишича, 2016 йил биринчи чорагида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 7,5 фоизга ўсди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 6,7 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми 12,8 фоизга кўпайди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилди.../uz/economics/2016-yilning-birinchi-choragida-gzbekistonda-yaim-75-foizga-gsdi

 

Республикамизнинг баъзи ҳудудларида ерости силкинишлари сезилди

16 апрель куни тонгда Тошкентда 2-3, Наманган ва Фарғонада 3 балли зилзила сезилди. Эпимарказ Тошкентдан 160 км узоқликда, Ўзбекистоннинг шарқий йўналишида жойлашди. Унинг магнитудаси 5 (4,8)ни ташкил этди.../uz/society/fvv:-zilzila-toshkent-namangan-farhonada-3-ballni-tashkil-etdi

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *