Жисмоний шахсларга такси хизматини кўрсатишга рухсат берилади

мар 26 / 2019

2019 йилнинг 1 июлидан жисмоний шахсларга тўрт кишидан ортиқ бўлмаган йўловчи ўриндиқли енгил автомобилларда йўловчи ташишга рухсат берилиши мумкин. Бунда улар ЯТТ сифатида электрон платформа орқали операторлар билан шартнома имзолаган бўлиши керак. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталига жойлаштирилган мамлакатда таксилар фаолиятини янада такомиллаштиришга оид ҳужжат лойиҳасида бу кўзда тутилмоқда.
 
Бунда автомобилни муайян рангга бўяш шарт эмас, ёпишадиган материаллар билан автомобиль эшикларига, капотига ва яна қаеригадир такси белгилари туширилади.
 
Йўналишсиз такси сифатида фойдаланишга мўлжалланган енгил автомобилларнинг ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш талаби бекор қилинади.
 
Юридик шахслар таксилари йўл ёқасидаги парковкалар, аэропортлар, вокзаллар, автостанциялар, савдо марказлари ҳамда марказий бозорлар парковларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *