Янги ташкил этилган Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг раҳбарияти тасдиқланди

янв 12 / 2019

alt

Президентнинг 10 январдаги тегишли фармони билан Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилди.
 
Янги ташкил этилган вазирликнинг асосий вазифаси — хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва «хуфёна» иқтисодиётни қисқартириш. Вазирлик мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини, шунингдек инвестиция сиёсатининг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Шунингдек, янги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги раҳбарияти ҳам тасдиқланди. UZ24'нинг ҳукуматдаги манбаси хабарига кўра, Ботир Ходжаев вазир этиб тайинланган. У иқтисодиёт вазири бўлиб ишлаётганди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари этиб Равшан Ғуломов, вазири ўринбосарлари — Соҳиб Саифназаров, Умиджон Салимов, Ботир Усмонов тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг