Янги Энергетика вазирлиги ташкил этилди, унга Алишер Султонов раҳбарлик қилади

фев 04 / 2019

alt

Энергетика, жумладан, электр энергия, нефть ва газ соҳасини давлат томонидан бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи органни ташкил этиш бўйича янги ваколатли орган — Энергетика вазирлиги тузилди. Бу ҳақда Телеграмдаги «davletovuz» канали хабар берди. 
 
Тегишли ҳужжатга мувофиқ, энергетика соҳасида «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖдан давлат-ҳокимият ваколатларини энергетика соҳасида мазкур давлат бошқаруви органига ўтказиш назарда тутилган.
 
Расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Алишер Султонов ​янги ташкил этилган вазирликни бошқаради. Шу муносабат билан ҳозирги лавозимидан озод қилинган. 
 
Эслатиб ўтамиз, янги вазирликни ташкил этиш масаласи Президентнинг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида кўзда тутилган эди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *