Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

фев 05 / 2019

alt

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилди:

– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги;

– Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси;

Қуйидаги тартиб белгиланди:

– озиқ-овқат ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади;

– барча юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли;

– маҳаллий пиво маҳсулотлари, қайнар ва табиий виноларни реализация қилиш барча савдо корхоналари, рухсат этиш гувоҳномасини олмасдан туриб умумий овқатланиш корхоналари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *