Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин

июн 03 / 2019

 

 
Бугун, 3 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилмоқда.
 
Қайд этилишича,  йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтмоқда. Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда. Унда Президент Тошкент вилояти иккига бўлиниши ҳақида маълум қилган. 
 
Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодиётни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлаган. «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ҳоким раис бўлмайди... Раҳбар ватанпарвар бўлиши керак, халқпарвар бўлиши керак! Қайси биринглар халқни яхши кўрасиз?», — деган Президент.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *